O‘zLiDeP раҳбари қорақалпоғистонлик ёшлар билан учрашди

22.10.2018, 17:22

O‘zLiDeP раҳбари  қорақалпоғистонлик ёшлар билан учрашди

O‘zLiDeP раиси Актам Хаитов Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти талабалари билан учрашди.

Тадбирда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши масъул ходимлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, мутасадди ташкилот вакиллари, депутатлар, тадбиркорлар, партия фаоллари, талаба ёшлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.  

Учрашувда партиянинг ғоявий мақсад-вазифаларини тарғиб этиш, ёшларга “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури мазмун-моҳиятини кенгроқ тушунтириш, уларнинг тадбиркорлик соҳасидаги билим ва кўникмаларини янада ошириш, бизнес режа тузиш ва кредит олиш тартиблари каби мавзулар муҳокама қилинди.

– Тараққиётимизнинг бугунги босқичида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишидир, – деди O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов. – Шу боис сўнгги икки йилда тадбиркорликни ривожлантириш, соҳага инновацияларни кенг жорий этиш, тадбиркорлар эркинлигини таъминлаш, соҳа тараққиётига ғов бўлиб турган тўсиқларни бартараф этишга қаратилган 50дан зиёд меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Партия раҳбари электоратимиз бўлган тадбиркор ва фермерларни қўллаб-қувватлаш, келажагимиз эгалари бўлган ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка кенгроқ жалб этиш, тадбиркорликка оид билим ва савиясини янада ошириш бўйича аниқ таклифларни берди.

Пресс клуб тарзида ўтган учрашувда “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастуридан самарали фойдаланиш бўйича фикр-мулоҳозалар билдирилди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1525
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-10-23 10:52:16

Ҳаммамизга маълумки мамлакатимиз тараққиётида тадбиркорликнинг ўрни ниҳоятда катта аҳамиятга эга. Шундай экан бу ҳақиқатни чуқур англаган ҳолатда ҳар бир партия ходими электоратимиз манфаатларини ҳимоя қилишда бор куч ва имкониятларидан фойдаланиши лозим.


Маматова Сарвиноз ЎзЛиДеП Навоий вилояти Хатирчи туман бўлими2018-10-23 10:08:39

Бу каби учрашувлар партиянинг ғоявий мақсад-вазифаларини тарғиб этишда , ёшларга “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури мазмун-моҳиятини кенгроқ тушунтиришда, уларнинг тадбиркорлик соҳасидаги билим ва кўникмаларини янада оширишда дастури амал бўлиб ҳизмат қилади деб уйлайман.


Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-10-23 08:02:50

Партиямиз рахбарининг Коракалпогистонлик ешлар билан учрашуви давомида укплаган маслахатлар олиб, жамиятимиздаги тадбиркорлик сохасини янада ривожлантириш борасидаги фикрлар билан таклифлар уларда катта тасуратлар колдирганига ишонамиз.


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-10-22 20:30:13

Партиямиз раҳбарининг ёшлар билан ўтказаётган бундай учрашувлари ёш авлод онгида, дунёқарашида ўзининг ижобий самарасини бериб, уларда тадбиркорлик ва ишбилармонлик бўйича амалий билим ва кўникмаларини кенгайтиради, ҳуқуқий саводхонлигини ошириб, партиямиз сафларига ёшлар қатламининг кенг кўламда кириб келишига сабаб бўлади деб ҳисоблайман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+