O‘zLiDeP раҳбари “Nukus Evro Stroy” ва “Кардар” корхоналарида ташкил этилган БПТ фаолиятини кўздан кечирди

23.10.2018, 15:32

O‘zLiDeP раҳбари “Nukus Evro Stroy” ва “Кардар” корхоналарида ташкил этилган БПТ фаолиятини кўздан кечирди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов қорақалпоғистонлик тадбиркор ва фермерлар билан учрашувлари давомида Нукус шаҳрида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

Дастлаб партия вакиллари Нукус шаҳридаги “Кардар” МЧЖга ташриф буюрди. Корхона раҳбари Мурат Шимбергенов у ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва иш фаолияти билан яқиндан таништирди. Мазкур корхонада темир дарвоза ва эшиклар, турли хил темир буюмлари ишлаб чиқарилмоқда.

Қолаверса, партия раҳбари “Кардар” МЧЖ қошида фаолият юритаётган “Hamkor pro export” корхонаси билан ҳам яқиндан танишди. Мазкур корхона Европа стандартларига тўлиқ жавоб берадиган маҳсулот ишлаб чиқарувчи “Imzo” компаниясининг Қорақалпоғистондаги илк расмий диллери ҳисобланади. Корхонада уй ва офислар учун алюмин, пластик дераза ва эшиклар, ташқи девор учун махсус ойналар, МДФ эшиклари ишлаб чиқариляпти.

Актам Хитов Нукус шаҳридаги “Nukus Evro Stroy” МЧЖ фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. Партия вакилларининг ушбу корхона раҳбари Азат Шимбергенов билан суҳбати давомида дастлаб 4 нафар ишчи ходим билан иш бошлаб, бугунги кунга келиб ишчилар сони 60 нафарга етганлигини таъкидлаб ўтди. Корхона ишчи-ходимларининг аксариятини ёшлар ташкил қилади. У ерда шпаклёвка, флагей, рангли краскалар ва бошқа қурилиш материаллари ишлаб чиқарилмоқда.

- Бундан ташқари корхонамиз йўл қурилиши учун хом-ашёлар (шебин ва ракочкалар)ни барча туманларга сифатли ва тез буюртмалар асосида етказиб беряпти, - дейди тадбиркор Азат Шимбергенов.

Партия раҳбари ушбу корхоналарга ташрифи давомида у ерда фаолият юритаётган бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини ҳам кўздан кечирди. Ушбу тадбиркорлик субъектлари партиянинг асосий электорати эканлиги, шу боисдан ҳам уларнинг манфаатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, электоратимиз сафини янада кенгайтириш муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

 O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2716
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-10-23 17:23:39

Партиямиз рахбарларнинг Коракалпогистон Республикасидаги тадбиркорлик сохасидаги янгиланишлар, кулга киритилаетган ютуклари ва албатта улранинг келажак режалари билан кенг турда танишганлигига гувох булдик. Тадбиркорларимиз хам уз навбатида рахбарлар эътиборидан рози булиб миннатдорчиликлар билдирмокда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+