O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” наманганлик 20 нафар хотин-қизни иш билан таъминлади (+видео)

23.10.2018, 17:01

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” наманганлик 20 нафар хотин-қизни иш билан таъминлади (+видео)

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан тадбиркорликни бошламоқчи бўлган хотин-қизлар иштирокида “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш фаолиятимизнинг муҳим қисмига айланмоғи лозим” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.

Амалий-семинарда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аёлларнинг ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишларида мутасадди идоралар томонидан тизимли амалий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш борасида сўз юритилди.

Қолаверса, маҳаллаларда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган оилаларни бизнесда ижобий натижаларга эришган тажрибали тадбиркорларга бириктирилиши айтиб ўтилди. Семинар қатнашчиларининг соҳага оид берилган саволларига мутахассислар аниқ жавоблар қайтаришди.

Тадбир иштирокчиларига Наманган шаҳридаги “Текстил либос” ва “8-март” масъулияти чекланган жамиятлари фаолияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Бунинг натижасида меҳнатда банд бўлмаган, уйда ўтирган 20 нафар опа-сингилларимиз ушбу тўқимачилик корхоналарига ишга қабул қилинди. 

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

матбуот бўлими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

 

  • Кўрилди
    1382
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Гулноза2018-11-08 05:02:38

Фикир эмас илтимос давлат ишчиси булсам дейман маьлумотим урта махсус узимизни тумани бирор ташкилотига ишга жойлашишимда амалий ердам суроб коламан


Гулноза2018-11-08 05:02:37

Фикир эмас илтимос давлат ишчиси булсам дейман маьлумотим урта махсус узимизни тумани бирор ташкилотига ишга жойлашишимда амалий ердам суроб коламан


Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-10-23 17:19:47

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурининг амалга оширилшидаги партиямиз фаолларининг мехнатлари мактовга сазовар албатта. Бугинги куннинг бош вазифаларидан булган ишсизликнинг олдини олишда амалий ердам килган Наманганлик фаол хотин кизларимиз билан мактанамиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+