O'zLiDeP депутати 23 ёшли Нилуфарга дори-дармон олиб беришда ҳомийлик қилди

23.10.2018, 17:23

O'zLiDeP депутати 23 ёшли Нилуфарга дори-дармон олиб беришда ҳомийлик қилди

O'zLiDeP Фарғона туман Кенгаши “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида қатор тадбирлар ўтказмоқда. Партия вакиллари ва фаолларидан иборат ишчи гуруҳлар хонадонларга кириб бориб, кўплаб ечимини кутаётган муаммоларни аниқлашмоқда. Муаммолар эса мутасаддилар, депутатлар, ҳомий ташкилотлар кўмагида ўз ечимини топаётир.

– 4 йилдан буён жигар ўткир сурункали гепатит, цирроз касаллиги билан курашиб келяпман, – дейди Фарғона тумани “Водил” қишлоғида  яшовчи 23 ёшли  Нилуфархон Хатамова. – Аммо охирги вақтларда моддий томондан анча қийналиб қолдик. Депутатимиз Муроджон ака Эргашев мени ҳолимдан хабар олиб турибди. Анчадан буён дори-дармонларимни ололмаётганимни билгач, ёрдам беришларини айтишди. Депутатимизга мингдан-минг раҳмат айтаман.

Нилуфарнинг даволанишга муҳтожлиги ва оилавий шароитини инобатга олиб, O'zLiDeP Фарғона туман Кенгаши “Аёллар қаноти” ва Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Муроджон Эргашев ҳомийлик асосида 1 млн. 754 минг сўмлик энг зарур дори-дармонлар олиб берилди.

Таъкидлаш жоиз, жойларда “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар давом эттирилмоқда.

O'zLiDeP Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1129
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+