Сурхондарёда аҳолини тоза ичимлик суви таъминоти, йўлларни жорий таъмирлаш ва тиббиёт соҳасини ривожлантиришга қарийб 304 миллиард сўм ажратилди

23.10.2018, 17:30

Сурхондарёда аҳолини тоза ичимлик суви таъминоти, йўлларни жорий таъмирлаш ва тиббиёт соҳасини  ривожлантиришга қарийб 304 миллиард сўм ажратилди

Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги эшитуви бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоят иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси, вилоят молия бош бошқармаси ҳамда вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг жорий йилнинг ўтган даври мобайнида олиб борган ишлари муҳокама этилди.

– Маҳаллий бюджетга 222,7 миллиард сўм қўшимча маблағ ундиришга эришдик, – дейди молия бош бошқармаси бошлиғи Б. Худойберганов. – Маҳаллий бюджетнинг харажатлар тақсимоти 1 триллион 448 миллиард 700 миллион сўмни ташкил этиб, ўтган вақт давомида 1 триллион 746 миллиард 300 миллион сўм маблағ иш ҳақи, ижтимоий нафақалар, инвестиция дастурлари ва ижтимоий инфратузилма объектлари харажатларига йўналтирилди

Ҳисоботда шунингдек,  қўшимча манбалар ҳисобидан 303 миллиард 831 миллион сўм маблағ аҳолини тоза ичимлик суви таъминоти, йўлларни жорий таъмирлаш ва тиббиёт соҳасини  ривожлантиришга ажратилгани айтиб ўтилди.

Йиғилиш сўнгида муҳокама этилган масалалар депутатлар томонидан танқидий таҳлил этилиб, истиқболдаги вазифалар белгилаб олинди.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят

 Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1449
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+