OʻzLiDeP депутатлари “Ҳасан-Ҳусан” корхонасига замонавий боғча учун ер майдони ажратишга кўмаклашади

23.10.2018, 17:35

OʻzLiDeP депутатлари “Ҳасан-Ҳусан” корхонасига замонавий боғча учун ер майдони ажратишга кўмаклашади

OʻzLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Президентимизнинг “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, “Тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ишончли ҳимоя қилишни таьминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора тадбирлари” мавзусида тадбирлар ўтказиб келмоқда.  

Партия Олмазор туман Кенгаши ва Ёшлик талабалар шаҳарчаси ҳамкорлигида Турин политехника университетида бўлиб ўтган тадбир ана шу мавзуга бағишланди. Йиғилишда Халқ депутатлари ва Олмазор туман Кенгашидаги OʻzLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, тадбиркорлар ва партиянинг фаол аъзолари иштирок этди. 

Тадбирдан кўзланган мақсад тадбиркорларимизни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш ва партия воситалар кўмагида тадбиркорлик субъектларини сонини кўпайтиришдан иборат. 

– Фаолиятимиз ойнага махсус ишлов беришдан иборат, – дейди  тадбиркор, OʻzLiDeP фаоли Достон Ешимов. – Ҳозирда 8 нафар кишини иш билан таьминлаганмиз. Фаолиятимизни янада кенгайтириб, маҳсулотларимизни хориж бозорларига олиб чиқишни режалаштиряпмиз.

Тадбир давомида “Ҳасан-Ҳусан” корхонаси раҳбари, OʻzLiDeP аъзоси  Ҳасан Балтабоев 150 кишилик замонавий турдаги мактабгача таълим муассасасини ташкил қилиш учун ер майдонини ололмаётганини айтиб, партия вакилларидан ёрдам сўради. Мазкур муаммо юзасидан O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари мутасадди ташкилотларга сўров билан чиқишга келишиб олишди.

Муроджон ЎРИНОВ

OʻzLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    456
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-10-24 08:25:34

Партиямиз иш фаолиятини жонлантиришда , партиянинг жамяитдаги урни ва мавкейини иширишда бирдан бир куч депутатларимиз булиб саналади. Улар халкнинг орасига канчалик кириб якинлашса муомма хам уз узидан камаяди, бундан эса халкимиз рози булади албатта


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+