O‘zLiDeP раҳбарининг қорақалпоғистонлик тадбиркор ва фермерлар билан учрашувлари якунланди

23.10.2018, 18:32

O‘zLiDeP раҳбарининг қорақалпоғистонлик тадбиркор ва фермерлар билан учрашувлари якунланди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов қорақалпоғистонлик тадбиркор ва фермерлар билан учрашувлари давомида Хўжайли ва Элликқалъа туманларига ҳам ташриф буюрди.

Дастлаб партия раҳбари хўжайлилик тадбиркор ва фермерлар фаолияти билан яқиндан танишиш ва уларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш мақсадида тумандаги “Логистика” марказининг иш фаолияти ва келгусидаги режалари билан яқиндан танишди.

- Марказимизда асосан мева-сабзовот ва полиз экинларини қайта ишлаш, қадоқлаш, экспорт қилиш каби ишлар амалга оширилади, – дейди марказ раҳбари К.Бердимбетов. – Ҳозирда корхонамиз фаолиятини кенгайтириш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш учун катта сиғимдаги музлатгичлар, донли экинларни бошоғидан айириб тозалаб берадиган замонавий тегирмонлар ўрнатишни режалаштирганмиз. Натижада 150 нафар аҳолининг иш билан бандлиги таъминланади.

Актам Хаитов ушбу марказ фаолияти билан боғлиқ ўзининг қатор таклиф ва тавсияларни берди.

Шунингдек, партия раҳбари туман ҳокимлигида тадбиркор ва фермерлар билан мулоқот ўтказиб, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида учраётган ғов ва тўсиқларни бартараф этиш борасидаги муаммо ва таклифларини тинглади. Уларнинг ечими бўйича ўз назоратига олди.  

Учрашувлар давомида Актам Хаитов Элликқалъа туманида ҳам бўлиб, тадбиркорлик субъекти вакиллари ва фермерлар билан мулоқот қилди. Мулоқот давомида партиянинг асосий мақсад ва вазифалари кенгроқ тушунтирилди. Тадбиркор ва фермерларнинг келгусидаги режалари билан танишиб, зарур таклиф ҳамда тавсияларни берди.

Партия раҳбари тумандаги “Мега - Текстил” МЧЖ фаолиятини ҳам кўздан кечирди. Корхона ишчи-ходимлари билан суҳбатда бўлиб, уларнинг фикр ва таклифларини тинглади. Ушбу корхонанинг 125 нафар ходими партия аъзолигига қабул қилинди.

Шу билан O‘zLiDeP раҳбари Актам Хаитовнинг Қорақалпоғистон Республикасида бўлган учрашувлари ўз ниҳоясига етди. 

O‘zLiDeP  Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1410
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-10-24 08:20:28

УзЛиДеП Сиёсий Кенгаши рахбари А.Хайтовнинг Республикамизга келиб йирик ишлаб чикарувчи корхона лар ва фермерларнинг иш фаолияти билан танишиб улар билан мулоқотда булиб, келгусидаги режалари билан танишиб, зарур таклиф ҳамда тавсияларни беришидан тадбиркорларимиз ишларини янада жонлантиради деб умид киламиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+