O‘zLiDeP раҳбари хивалик томорқачига гул етиштиришда Андижон тажрибасини ўрганиш таклифини берди

24.10.2018, 12:33

O‘zLiDeP раҳбари хивалик томорқачига гул етиштиришда  Андижон тажрибасини ўрганиш таклифини берди

Хабарингиз бор, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Актам Хаитов ҳудудларда фаолият юритаётган қатор тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари ва иссиқхона ташкил қилган томорқачилар хонадонида бўлиб, улар билан яқиндан мулоқотда бўлмоқда, таклиф ва фикр-мулоҳазаларини тингламоқда.

O‘zLiDeP раҳбари қорақалпоғистонлик тадбиркор ва фермерлар билан учрашувларидан сўнг Хоразм вилоятига ташриф буюрди.

Партия раҳбарининг Хивага ташрифи давомида тумандаги “Болтабой оқсоқол” фермер хўжалиги фаолияти билан яқиндан танишди. Мазкур фермер хўжалиги кўп тармоқли бўлиб, ҳозирда Чинобод  қишлоғидаги жами 400 гектарлик “Эшонработ” табиий сув ҳавзаси негизида интенсив усулда Веътнам балиқ етиштиришни йўлга қўйган. Партия вакиллари балиқ маҳсулотларидан тайёрланадиган консерва заводини ҳам кўздан кечирди, ишчи-ходимлар билан яқиндан суҳбатда бўлди.

- Мазкур йўналишда иш бошлашимиз учун Вьетнамдан тажрибали мутахассисларни жалб қилганмиз, - дейди мазкур фермер хўжалиги раҳбари Отабой Аллаберганов. – Ҳозирда 10 гектар ер майдонида сунъий ҳавзалар барпо қилдик. Интенсив усулда балиқ етиштириш маҳсулот етказиб бериш ҳажмини одатдагидан ўн ҳисса ошириш имконини яратади. Умумий лойиҳа қиймати 10,8 млрд. сўмни ташкил этади. Балиқ етиштириш ва уни қайта ишлаш мажмуамиз таркибида махсус омухта ем цехи ва консерва заводи барпо этилган. Заводимиз йилига 500 тонна балиқ маҳсулотларини қайта ишлаб чиқариш қувватига эга.

А.Хаитов шунингдек, мазкур фермер хўжалиги қошида ташкил этилган бархан бўйларидаги туристик зоналарда бўлиб, у ерда сайёҳлар учун яратилган шарт-шароитлар билан ҳам танишди. Фаолиятини бундан-да ривожлантириш юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

Партия раҳбари “Хударган ота” фермер хўжалиги раҳбари Хушнуд Жуманиязов билан ҳам суҳбатда бўлди. Бўш турган дала майдонидан унумли фойдаланиш, йил бўйи етиштирадиган полиз маҳсулотлари учун  иссиқхоналар ташкил қилиш, шу билан бир қаторда иссиқхонада кўчат ва гулларни парваришлашни йўлга қўйиш борасида ўз кўрсатмаларини берди.

Шунингдек А.Хаитов тумандаги Шомохулум қишлоғи аҳолиси билан юзма-юз мулоқотда бўлиб, аҳолининг бугунги кундаги мавжуд муаммолари, истаклари ва имкониятлари борасида ҳам ўзаро фикр алмашди. Мулоқот доирасида мазкур қишлоқда истиқомат қилаётган Бахром Собировнинг 7 сотих ер майдонида иссиқхонада етиштираётган гулчилик фаолияти билан танишди. Бахром ака иссиқхонасидан 50-60 млн. сўм атрофида даромад олаётганлигини айтиб ўтди. Партия раҳбари томорқачига гулларнинг янги навларини етиштириш бўйича Андижон вилоятидаги гулчилик фермер хўжаликлари тажрибасини ўрганишни ва имкониятлардан фойдаланган ҳолда фаолиятини бундан-да ривожлантиришни тавсия қилди.

O‘zLiDeP раҳбарининг хоразмлик тадбиркор ва фермерлар билан учрашувлари давом этмоқда.

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1363
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-10-24 15:29:48

Партиямиз рахбарининг тадбиркорларимизга уз тажрибасидан келиб чикиб, тажриба олмашиш буйича курсатма берген таклифлари тадбиркорларимиз тамонидан куллаб кувватланади албатта.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+