Ўзбекистонда сонияларни кўрсатадиган светофорлар ўрнатилади

24.10.2018, 14:55

Ўзбекистонда сонияларни кўрсатадиган светофорлар ўрнатилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги бугунги ялпи мажлисда “Mening fikrim” веб-портали орқали келиб тушган “Туманлар ва шаҳарлар кўчаларида вақт ўтишини тескари ҳисобловчи светофорлар ўрнатиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида”ги электрон жамоавий мурожаатни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги масала кўриб чиқилди, дея хабар қилмоқда O'zLiDeP фракцияси аъзоси Расул Кушербаев Facebook'даги расмий саҳифасида. 

Маълум қилинишича, 10 000 дан зиёд овоз тўплаган ушбу жамоавий мурожаатда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўрнатилган амалдаги транспорт ва пиёдалар светофорларини вақт ўтишини тескари ҳисобловчи индикаторлар билан жиҳозланган транспорт ва пиёдалар светофорларига босқичма-босқич алмаштириш ҳақидаги таклиф баён этилган.

Маълумотда йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини қўллашга ва светофорларга оид амалдаги давлат стандартлари 1986 ва 1991 йилларда қабул қилинган бўлиб, бугунги кунда йўл ҳаракатини тартибга солинишини тўлиқ таъминлай олмаётганлиги билдирилди.

Шундан келиб чиқиб, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси Вазирлар Маҳкамасига уч ой муддатда серқатнов чорраҳалардаги транспорт ва пиёдалар светофорларини вақт ўтишини тескари ҳисобловчи индикаторлар билан жиҳозланган транспорт ва пиёдалар светофорларига босқичма-босқич алмаштириш бўйича тегишли идоралар ва ҳокимликлар билан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, янгиланган “Йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситалари”, “Светофорлар” стандартларини илғор ҳорижий ва халқаро тажрибани инобатга олиб ишлаб чиқиб тасдиқлаши кераклиги бўйича топшириқлар берилган қарор қабул қилди. Ўзгаришларни кутиб қоламиз, дея таъкидлайди Р. Кушербаев. 

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1385
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+