O‘zLiDeP депутати ўқувчиларнинг ўқув китоблари ижарасини тўлашда ҳомийлик қилди

24.10.2018, 15:40

O‘zLiDeP депутати ўқувчиларнинг ўқув  китоблари ижарасини тўлашда ҳомийлик қилди

Азизбек Даминов Халқ депутатлари Избоскан туман Кенгашига 1-Жонобод сайлов округидан сайланган. Айни кунга қадар депутат аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш билан бирга, фуқароларга қандай ёрдам керак бўлса, барчасини сидқидилдан бажармоқда. Айниқса, А. Даминовнинг кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, якка-ёлғизлар, кексаларга кўрсатаётган беминнат кўмаклари эътироф этишга арзийди. O‘zLiDeP Избоскан туман Кенгаши “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги энг фаол депутат” кўрик-танловида Азизбек Даминов номзодини танловнинг вилоят босқичида қатнашиш учун тавсия этганлари ҳам бежиз эмас.

– Янги ўқув йили бошидаёқ тумандаги 800 нафар ўқувчини бағрига чорлаган 22-умумтаълим мактабидаги 150 нафар моддий ёрдамга муҳтож оила фарзандларига ҳомийлик қилгани кўпчиликка манзур бўлди, – дейди партия Избоскан туман Кенгаши ижрочи котиби Зуҳрахон Ҳайдарова. – Ўқувчиларнинг ўқув китоблари ижарасини тўлаш билан бир қаторда уларга зарурий ёрдамларни берганидан ота-оналар ҳам хурсанд.

Вилоятнинг барча шаҳар, туманларида бўлиб ўтаётган танловнинг қуйи босқичларида депутатларимиз фаолияти атрофлича ўрганилмоқда. Танловнинг вилоят босқичида Марҳамат туманидан Шаҳло Ҳусанова, Андижон тумандан Жасурбек Режавалиев иштирок этишади.

Рисолатхон Ниязова,

 Халқ депутатлари Андижон

вилоят Кенгашидаги

O‘zLiDeP депутатлик

гуруҳи ижрочи котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    563
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб2018-10-25 08:37:07

Софдошимиз партия фидойиси, олийжаноб инсон Азизбек Даминовнинг хаурли ишлари мактовга лоийк. Болаларни рози килишдан уларнинг уйнаб кулганини куришдан катта бахт булмаса керак. Рахмат Сизга, келгуси ишларингизда омад яр булсин!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+