“8-март” даги аъзоларимиз сони 102 нафар етди

25.10.2018, 09:20

“8-март” даги аъзоларимиз сони 102 нафар етди

O‘zLiDeP Наманган шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” “8-март” корхонасида “Аёллар тадбиркорлиги – ижтимоий барқарорлик омили” мавзусида давра суҳбати ўтказди.

Тадбирда йирик тадбиркорлар ҳамда партия депутатлик гуруҳи аъзолари “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритишди. 

– Ташкилотимизда 350 дан ортиқ хотин-қиз ишлайди, – дейди “8-март” МЧЖ раҳбари Анвар Темиров. – 77  турдаги маҳсулот ишлаб чиқаряпмиз. Тайёрлаган маҳсулотларимиз 8 давлатга экспорт қилинмоқда. Партиянинг бевосита кўмагида 30 нафар аёллар корхона ишчисига айланди. Ҳозирги кунда 80 га яқин бўш иш ўринларимиз бор. Иш ўринларини керакли кадрлар билан тўлдиришда O‘zLiDeP Наманган шаҳар Кенгаши кўмаклашмоқда.

Тадбир давомида корхона ишчи-хизматчиларидан 78 нафарига партия аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Рустамжон ҲАКИМОВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1438
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Хива туман Кенгаши ижрочи котиби Я.Хожаниязова2018-10-25 16:04:32

O‘zLiDeP сафида аёлларимизнинг кундан-кунга фаоллашиб бораётгани бизни қувонтиради, албатта. Чунки, аёллар қанчалик кўпчиликни ташкил қилса, улар ўз фарзандларига ҳам бизнинг партиямиз ғояларини сингдиришда ҳам шунчалик катта кучга эга бўлганимиз демакдир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+