O‘zLiDeP раҳбари туяқушчиликка ихтисослашган фермер хўжалиги фаолиятини янада кенгайтиришда кўмаклашади

25.10.2018, 09:34

O‘zLiDeP раҳбари туяқушчиликка ихтисослашган  фермер хўжалиги фаолиятини янада  кенгайтиришда кўмаклашади

O‘zLiDeP раҳбари Актам Хаитов Хоразм вилоятига қилган ташрифи давомида туяқушчиликка ихтисослаштирилган “Ибрат-Рўзмат” фермер хўжалигида бўлди.

– Фаолиятимизни 5 та туяқуш боқишдан бошлаганмиз, – дейди фермер хўжалиги раҳбари Замира Тожиева. – Бугунги кунда уларнинг сони 40 тага етди. Ўтган йилдан бошлаб туяқушларимиз тухум қўя бошлади. Туяқуш жўжаларини кўпайтириш учун инкубациямиз ҳам бор. Туяқуш тухумларини Самарқанд, Бухоро, Тошкент вилоятларидан келиб сотиб олишмоқда.

Таъкидлаш керакки, 6 гектар ер майдонда жойлашган мазкур фермер хўжалигида туяқушдан ташқари, 15 турдаги парранда турлари ҳам кўпайтирилмоқда. Партия раҳбари туяқуш ва бедана гўшти ва тухуми катта даромад келтиришини таъкидлади. Фермер хўжалиги фаолиятини янада кенгайтириш учун қўшимча ер майдони олишда маҳаллий Кенгашлардаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари партия воситалар орқали ёрдам беришини маълум қилди.

                                                                                                                                             Руслан Раҳимов,

O‘zLiDeP Қўшкўпир туман

Кенгаши аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1738
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Musoxon2018-12-19 01:04:00

Assalomu alaykum men ham farg'ona viloyatida tuyaqush boqmoqchiman buning uchun qanday qilib kredit olsam bo'ladi


Хива туман аппарат раҳбари Ш.Атажанов2018-10-25 12:32:33

O‘zLiDeP партияси раҳбари Актам Хаитов туманларга ташрифи давомида фермерлар ва аҳоли билан учрашиб, фермер ва томорқачиларни қийнаётган муаммоларнинг ечими юзасидан, уларга ўз таклифларини бериб, зарур кўрсатмалар бердилар.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+