O‘zLiDeP 15 йил ичида аҳолининг барча қатламлари орасида фаол иш олиб борувчи катта кучга айланди

25.10.2018, 09:45

O‘zLiDeP 15 йил ичида аҳолининг барча қатламлари орасида фаол иш олиб борувчи катта кучга айланди

O‘zLiDeP Нуробод туман Кенгаши партия ташкил топганлигининг 15 йиллиги муносабати билан “O`zLiDeP - тадбиркор аёллар манфаатлари ҳимоячиси” мавзусида ўқув-семинар ташкил этди.

Тадбирда мамлакатимизда тадбиркорлик ва фермерликни ривожлантиришда хусусий мулкни ҳар томонлама муҳофаза қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Шунингдек, янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, хизмат кўрсатиш ва экотуризм соҳаларини ривожлантириш борасида режалаштирилаётган вазифалар муҳокама қилинди.

– O‘zLiDeP ўтган 15 йилда аҳолининг барча қатламлари орасида иш олиб борувчи катта кучга айланди, – дейди O‘zLiDeP Нуробод туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари М.Усанова. – Партиянинг 15 йиллиги биз ва партиямиз фаоллари учун фаолиятимизни сарҳисоб қилиш, истиқболдаги режаларини белгилаб олиш учун ҳам бир имкониятдир.

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга мутасадди ташкилот вакилларидан жавоб олишди.

Марҳабо Чўлиева

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1218
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Умидахон Исаева. Андижон вилоят кенгаши Аёллар қаноти бўлим мудири2018-10-26 16:31:54

Фикрингизга қўшиламан хақиқатан аёлларни фаоллиги ошди партия кўмагида ютуқларга эришаётганлигини тушуниб етдилар. Бу партиямизнинг ютуғи, барча партиядошларимни 15 йиллик байрам билан табриклайман, ишларимизга ривож тилайман. Соғ омон бўлинглар.


Б.Отешова-Канликул тумани ижрочи котиб2018-10-25 16:17:17

Партиямизга аъзо булган куплаб хотин-кизлар бугун катта тадбиркор ва фермерлар булиб етишди. Партия тадбирларида катнашиб, тажриба алмашди, фаолиятини янада кенгайтириш учун маслахатлар олишди. 15 йил ишида партиямиз катта кучга айланди. Барчани байрам билан табриклаймиз.


Хива туман Кенгаш раиси М.Матякубов2018-10-25 15:49:28

Барчани O‘zLiDeP партиясини ташкил топганлигининг 15 йиллиги муносабати билан муборакбод этаман. Партиянинг кейинги фаолиятида бунданда баландроқ натижаларга эришишларингизга тилакдош бўлиб қоламиз.


Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши 2018-10-25 11:43:15

Партиямиз учун 15-ноябрь катта байрам тарийхий сана.Партиямизга 15-йил. Барча софдошларимизни табриклаймиз. Партиямиз катори йирик тадбиркорлар ва фермерлар, ишлаб чикарувчилар билан кенгайиб бормокда. Хакикатдан хам партиянинг 15 йиллиги биз ва партиямиз фаоллари учун фаолиятимизни сарҳисоб қилиш, истиқболдаги режаларини белгилаб олиш учун ҳам бир имкониятдир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+