Пахта етиштириш бўйича шартнома режасини бажарган фермерларга O‘zLiDeP эсдалик совғалари топширилди

25.10.2018, 09:54

Пахта етиштириш бўйича шартнома режасини бажарган фермерларга O‘zLiDeP эсдалик совғалари топширилди

O‘zLiDeP Риштон туман Кенгаши ташаббуси билан туман фермерлари, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари иштирокида фермерликни ривожлантириш, уларга яратилган имтиёзлар юзасидан қабул қилинган қонун ҳужжатларини тушнтиришга қаратилган семинар ташкил этилди.

– Семинар давомида фермерлар ҳуқуқи ва имтиёзлари ҳақида кенг тушунчага эга бўлдик, – дейди “Рошидон хумо қуши” фермер хўжалиги раҳбари М.Халиқов. – Айниқса, хосил унумдорлигини ошириш бўйича мутахасисларнинг тавсиялари ҳаммамизда яхши таассурот қолдирди. Бугунги мутахассислар билан доимий равишда ҳамкорлик қилишга келишиб олдик. 

Ўқув-семинар якунида пахта етиштириш бўйича шартномавий режани бажарган фермер хўжаликлари партиянинг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

O‘zLiDeP Фарғона вилояти

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1489
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Фурқат туман Кенгаши Раисни бирнчи ўрин босари аппарат раҳбари З.Қўзиева2018-10-31 11:43:42

O‘zLiDeP Риштон туман Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган бундай семинарлар янада кўпроқ бўлишини тарафдоримиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+