Андижонлик “Янги авлод кадрлари” партияга аъзоликни онлайн тарзда амалга ошириш таклифини беришди

25.10.2018, 17:49

Андижонлик “Янги авлод кадрлари” партияга аъзоликни онлайн тарзда амалга ошириш таклифини беришди

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан Андижон давлат университетида бўлиб ўтган давра суҳбатида айни таклиф қўллаб-қувватланди. “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасидаги мазкур тадбирда олийгоҳнинг 100 нафарга яқин талабаси иштирок этди.  

– Сиёсий элита вакилларининг қизиқишларимиз, интилишларимиз билан ўртоқлашиши, фикрларимизни, таклифларимизни қўллаб-қувватлашларидан куч олдик, – дейди захира кадрлар рўйхатига олинган иштирокчи, университетнинг физика-математика факультети талабаси Аббосбек Абдувоҳидов. – Партияга онлайн тарзда аъзоликни амалга ошириш таклифим маъқул бўлди. Тез фурсатда бу бўйича дастур тузиб, тақдим этаман.

Янги раҳбар кадрлар тайёрлаш, уларнинг раҳбарлик қобилиятларини шакллантириш, салоҳиятларини юзага чиқариш, билим ва кўникмаларини амалиётга татбиқ этишга кўмаклашиш мақсадида ташкил қилинаётган бундай тадбирлар жойларда давом этмоқда.

Одинахон Турғунова,

O‘zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши ташкилий-партиявий

ишлар бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1100
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+