Ёш кадрлар – келажак бунёдкори

25.10.2018, 17:53

Ёш кадрлар – келажак бунёдкори

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Тошкент давлат шарқшунослик институти билан ҳамкорликда “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида “Ёш кадрлар – келажак бунёдкори” мавзусида давра суҳбати ташкил этди.

Тадбирда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши ва Тошкент шаҳар Кенгаши масъул ходимлари, институт профессор-ўқитувчилар, талабалар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.   

Тадбирда Тошкент шаҳридаги нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, лойиҳа доирасида O‘zLiDeP Тошкент шаҳар ва туман Кенгашларида талабаларнинг амалиётларини ташкил этиш масалалари муҳокама этилди. Тадбирларда фаол иштирок этган номзодлар ҳақида маълумотлар базасини шакллантирилиб, улар партиянинг кадрлар захирасига киритилди.

– Тадбир давомида партиянинг дастур ва устави ҳақида етарлича маълумот олдик, – дейди Тошкент давлат шарқшунослик институти талабаси Азамжон Худойқулов. – Партиянинг “Ёшларга оид давлат сиёсати” дастурига мувофиқ, ёшлар бандлигини таъминлаш борасида олиб бораётгани ишлар билан танишдик. 

Тадбир сўнггида сиёсий партиялар ўртасида рақобат кучайиб бораётган бир даврда, O‘zLiDePга жонкуяр, замонавий фикрлайдиган ёш кадрларни жалб қилишнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1597
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП тахтакупир тумани 2018-10-26 08:15:21

Жойларда утказилаетган УзЛиДеП нинг “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасидаги “Ёш кадрлар – келажак бунёдкори” мавзусида давра суҳбатлари бугуниги куннинг яшларини аниклаш уларни хар тамонлама куллаб кувватлаш, уларни тадбиркорликга ургатиш, жамиятдаги фаоллигини ошириш, эркин фикрлаш кобилиятини уйготиш ва албатта сиёсий саводхонлигини мустахкамлашдан иборат


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+