O‘zLiDePнинг халқаро партиялараро ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда

25.10.2018, 18:33

O‘zLiDePнинг халқаро партиялараро ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда

Москва шаҳрида Осиё-Тинч океани минтақасидаги 53 мамлакатнинг 360 дан зиёд парламент партияларини бирлаштирган Осиё сиёсий партиялари Халқаро конференциясининг Бош Ассамблеяси (ОСПХК/ICAAP) бўлиб ўтмоқда.

Унинг доирасида халқаро ҳаётда содир бўлаётган долзарб масалалар, ўзаро манфаатли партиялараро ҳамкорлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада ривожлантириш каби қатор масалалар, шунингдек, халқаро кескинликни пасайтириш ва экстремизм билан курашишда сиёсий партияларнинг роли, давлатлар ўртасида сиёсий, иқтисодий, ижтимоий алоқаларни йўлга қўйиш ва ривожлантиришда халқаро партиялараро ҳамкорликнинг аҳамияти каби масалалар атрофлича муҳокама қилинмоқда.

Эътиборга молик жиҳати Бош Ассамблея ишида “Единая Россия” партияси раҳбариятининг алоҳида таклифига биноан O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Бахтиёр Якубов ҳам иштирок этмоқда. 

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1038
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб2018-10-26 08:08:13

O‘zLiDePнинг халқаро партиялараро ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда. Мана бу барча партиядошларимиз учун кутилмаган янгилик албатта. Биз уйлаймиз партиямизнинг жамиятдаги обруси янада сезиларли даражада ошади ва халкимизнинг УзЛиДеП нинг келажагига ишончи ортади ва софимиз янада купаяди ва фидойи, ватанни севадиган инсонлар аъзо булади деб умид киламиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+