O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” жалақудуқлик Севаранинг тадбиркорлик фаолиятини кенгайтиришда кўмаклашади

26.10.2018, 12:12

O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” жалақудуқлик Севаранинг тадбиркорлик фаолиятини кенгайтиришда кўмаклашади

Севара Каримова Жалақудуқ Ижтимоий-иқтисодиёт коллежида таҳсил олиш билан бир қаторда ҳунармандчилик билан ҳам шуғулланади. У тиккан аёллар либослари харидоргир. Изланувчан ўқувчи қизнинг мақсади катта. Коллежни тамомлагач, фаолиятини кенгайтириб, тенгдош қизларни иш билан таъминламоқчи. Унга фақат йўл-йўриқ, тавсия, кўникма керак.

O‘zLiDeP Жалақудуқ туман Кенгаши “Ёшлар қаноти” гуруҳи томонидан ташкил этилган “Ёшлар тадбиркор нигоҳида” мавзусидаги семинар Севаранинг орзуларига қанот берди.

-Семинарда ўзим каби изланувчан тенгдошларим билан фикр алмашдик, - дейди ҳунарманд қиз. – Келгусида коллежни тамомлаб, тадбиркорликнинг турли йўналишларида иш бошлашга, бир-биримизга кўмак беришга ҳаракат қиламиз. Бугунги тадбирни ташкиллаштирган партия “Ёшлар қаноти”га ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Шунингдек, семинар давомида ёшлар туманнинг қатор фермер хўжаликларида бўлиб, илғор ҳашарчиларга партиянинг рағбатлантирувчи совғаларини топширдилар.

Элёрбек Авулов,

O‘zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши Ёшлар билан ишлаш

бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    577
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-10-27 09:06:19

Партиямизга ешларимизнинг ишончи кун кундан ошиб бораетганлиги бизни хурсанд килади. Еш тадбиркорларимизга тадбиркорлик сирларини ургатиш максадида тажрибали купдан ишлаетган тадбиркор опа ва акаларимиз катнашувида амалий укув семинарларнинг купрок утказилиши тарофдаримиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+