“Энг намунали бошланғич партия ташкилоти” ва “Энг фаол депутат” танловнинг Пахтачи тумани босқичи бўлиб ўтди

26.10.2018, 16:48

“Энг намунали бошланғич партия ташкилоти” ва “Энг фаол депутат” танловнинг  Пахтачи тумани  босқичи бўлиб ўтди

O‘zLiDeP ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан партия Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан эълон қилинган “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти” ва “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашидаги энг фаол депутат” танловларининг  Пахтачи тумани  босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирда O‘zLiDeP Пахтачи туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Узоқжон Хамираев сўзга чиқиб, партиянинг 15 йиллик фаолияти унинг жамиятда тутган ўрни ва роли  ҳақида гапирди.

– Республикамизда энг кичик сиёсий куч сифатида майдонга келган O‘zLiDeP ўзининг дастурий мақсад ва ғоялари орқали тадбиркорлар сафини кенгайтиришга шунингдек, республикамиз иқтисодиётини ривожлантириш ва аҳоли тушмуш фаровонлигини яхшилашга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда, – деди У.Хамираев. – Бугун ўтказилаётган танловлар ҳам партиямиз нуфузини янада юксалтиришга хизмат қилади.

Танлов натижаларига кўра, “Садир Зиё” МФЙда жойлашган БПТ  тумандаги “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти”, 23-“Зарафшон” сайлов округидан сайланган депутат Рўзигул Магрупова эса “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашдаги энг фаол депутат” сифатида эътироф этилди.

Бахтигул Қаршиева

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    595
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+