O’zLiDeP ёш тадбиркорлар билан учрашди

01.12.2017, 15:29

O’zLiDeP ёш тадбиркорлар билан учрашди

O’zLiDeP Олмалиқ шаҳар Кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан      ижтимоий-иқтисодий ва сервис касб-ҳунар коллежида “Битирувчи ўқувчиларни тадбиркорликка жалб қилиш” мавзуcида давра суҳбати бўлди. Суҳбатда Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутатлари, O’zLiDeP шаҳар Кенгаши ходимлари, “Ёшлар қаноти” гуруҳи фаоллари ва коллежнинг ўқувчи  ёшлари иштирок этди.

Тадбир кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, берилаётган имтиёзлар билан ёшларни таништириш, уларни тадбиркорлик фаолиятига қизиқтириш ва шу орқали  бандликни таъминлаш мақсадида ўтказилди.

Йиғилишда Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутати Гулноза Холбоева коллеж ўқувчиларига тадбиркорликни бошлаш учун банк томонидан берилаётган имтиёзли кредитлар тўғрисида маълумот берди.

– Бугунги кунда битирувчи талабаларнинг тадбиркорликка бўлган қизиқиши натижасида ёш тадбиркорлар фаолияти кундан-кунга ривожланиб, кенгайиб бормоқда, – дейди Гулноза Холбоева. – Тадбиркорликни бошламоқчи бўлган ёшларга тижорат банклари томонидан узоқ муддатли кредитлар ажратиляпти. Бу эса ёшларни иш билан таьминлашга имкон бермоқди.

Ташкил этилган давра суҳбати фикр ва мулохазаларга бой тарзда ўтди. Талаба ёшлар тадбиркорлик соҳасига оид барча саволларга жавоб олишди.

O’zLiDeP Тошкент вилояти

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1703
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Davron2020-04-29 16:47:04

Salom Barcha deputatlarga.Telvizr ijtimoiy tarmoqlarda Uzlarizni kursatgancha Biron mard xodim bormi xalqqa yordam beradigan. Bir vaqtlar shu xalq oddiy bir fikri sizlar uhcun muxim masedimi Qani edi xalqqa kursataydigon yordam??????? Nomerim 90.6010521


Davron2020-04-29 16:47:04

Salom Barcha deputatlarga.Telvizr ijtimoiy tarmoqlarda Uzlarizni kursatgancha Biron mard xodim bormi xalqqa yordam beradigan. Bir vaqtlar shu xalq oddiy bir fikri sizlar uhcun muxim masedimi Qani edi xalqqa kursataydigon yordam??????? Nomerim 90.6010521


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+