“Аёллар қаноти” фаоллари “Самарқанд тола” фаолияти билан танишди

28.10.2018, 18:00

“Аёллар қаноти” фаоллари “Самарқанд тола” фаолияти билан танишди

O‘zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” фаоллари O‘zLiDeP ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан партия мақсад-вазифаларини кенг тарғиб қилиш ва тадбиркорлик субъекти фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Самарқанд шаҳридаги “Самарқанд тола” қўшма корхонасида бўлдилар.

Учрашув давомида корхона қошидаги БПТ раҳбари Гулжон Султанова иштирокчиларни корхона фаолияти ва ишлаб чиқариш жараёни, корхонада ишчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан таништирди.   

– Фаолиятимиз асосан пахта тозалаш заводларида тозаланган тайёр пахта хомашёсини ташиш, сақлаш ҳамда ички ва ташқи бозорга етказиб беришдан иборат, – дейди “Самарқанд тола” қўшма корхонаси қошидаги БПТ раҳбари Г.Султанова. – Ҳозирда омборхонамизда 2017 йилги ҳосилдан олинган 2000 тоннадан зиёд пахта толалари ҳамда жорий йилги 850 тоннна маҳсулот сақланмоқда. Маҳсулотларимиз Эрон ва Туркияга экспорт қилинади.

Таъкидлаш керак, мазкур корхонада 24 нафар киши доимий иш билан банд. Уларнинг деярли ҳаммаси партиянинг қуйи бўғинида бирлашган.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1354
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+