Янгиқўрғонда туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси қошидаги қуйи бўғин ғолиб деб топилди

28.10.2018, 18:10

Янгиқўрғонда туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси қошидаги қуйи бўғин ғолиб деб топилди

O‘zLiDeP  ташкил этилганининг 15 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти” кўрик-танловининг Янгиқўрғон туман босқичи якунланди. Танловда туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси қошидаги қуйи бўғин ғолиб деб топилди.

– Бошланғич партия ташкилотимиз ўз таркибига 12 нафар партия аъзосини жамлаган, – дейди корхона қошидаги БПТ раиси Икромжон Қаюмов. – Келгусида сафимизни янада кенгайтириб, партия ҳаётидаги иштирокимизни яхшилаш ниятидамиз. Бундан ташқари, электоратимиз манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича амалий таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишда янада фаол иштирок этамиз.

Жойларда мазкур танловнинг туман босқичлари ҳал қилувчи паллага кирган.

Рустамжон Миразимов,

O‘zLiDeP Янгиқўрғон туман

Кенгаши аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ #uzlidep15
  • Кўрилди
    1232
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб2018-10-29 08:44:35

Энг намунали БПТ танловида голиб булган Янгиқўрғонлик партиядошларимизни табриклаймиз. Уларнинг ишларидан барча БПТ лар намуна олади деб умид киламиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+