Соғлом оила – мустаҳкам оила

01.12.2017, 16:19

Соғлом оила – мустаҳкам оила

O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида тадбир бўлди. Тадбир оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, миллат генофондини асрашга кўмаклашиш, аёлларнинг жамиятдаги ролини ошириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтириш, хотин-қизларнинг тиббий саводхонлигини бойитиш мақсадида ташкил этилди.

– O’zLiDeP узоқ йиллардан буён аёлларни бепул тиббий кўрикдан ўтказишга ва шу орқали уларнинг саломатлигини тиклашга устувор вазифа сифатида қараб келмоқда, – дейди Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э.Баситхонова. – Мамлакатимизда O’zLiDeP томонидан хотин-қизлар саломатлигига бу каби эътибор қаратилаётганлиги партиянинг нуфузини оширишга хизмат қилади.  Зотан, аёллар саломатлиги соғлом фарзандларни дунёга келтиришнинг муҳим шартидир.

Таъкидлаш керак, O‘zLiDeP “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 9 ойи давомида 417 та тадбир ўтказилди. Тадбирларда 26 673 нафар хотин-қизлар иштирок этди. Лойиҳанинг ҳамкор ташкилотлари билан биргаликда жойларда 500 та тиббий кўриклар ташкил этилиб, уларда 60 минг нафар хотин-қиз иштирок этди.

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1951
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+