Муаммоларга бефарқ бўлмайлик

29.10.2018, 15:38

Муаммоларга бефарқ бўлмайлик

Партиянинг Бўка туман Кенгаши “Аёллар қаноти” агросаноат ва транспорт касб-ҳунар коллежида “Давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштиришда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишнинг устувор йўналишлари” мавзусида семинар ташкил этди.

Тадбирда мамлакатимиздаги сиёсий партияларнинг мақсад ва вазифалари, “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастури ижросини таъминлашда партиявий лойиҳаларнинг аҳамияти ҳамда “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастурларининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

– Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида халқ фаровонлиги ётади, – дейди Тошкент вилоят Кенгаши депутати Б. Жабборова. – Бугунги кунда туманимиз аёллари ҳам воқеа-ҳодисалар, ислоҳотларга бефарқ эмас. Бу эса биз эришган ютуқларимизнинг энг муҳимидир.

Тадбир иштирокчилари хотин-қизларнинг жамиятда тутган мавқеини янада мустаҳкамлаш борасида бажарилиши зарур бўлган ишлар тўғрисида келишиб олишди.

O‘zLiDeP Тошкент вилояти

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1299
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+