“Яккабоғ геологик экспедицияси” ҳузуридаги БПТ туманнинг энг намунали қуйи бўғини деб топилди

29.10.2018, 15:41

“Яккабоғ геологик экспедицияси” ҳузуридаги БПТ туманнинг энг намунали қуйи бўғини деб топилди

Яқинда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти” кўрик-танлови эълон қилинди. Шу кунларда танловнинг туман ва шаҳар босқичи бўлиб ўтяпти. Ғолиблар ва фаол иштирокчиларига партия туман ва шаҳар кенгашларининг эсдалик совғалари топшириляпти.

– Партиямиз устави ҳамда сиёсий куч юқори органларининг қарор ва фармойиш­ларида белгиланган вазифаларни аъло даражада уддалаётган таянч тузилмалар аниқланяпти, – дейди O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгашининг БПТлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари Алибек Раҳматов. – Пешқадам бошланғич ташкилотлар фаолиятини оммалаштириш баробарида ташкилий-партиявий, ғоявий-сиёсий ишларда ўрнак кўрсатиб ишлаётган БПТ етакчилари ва аъзоларини истиқболли кадрлар захирасига киритяпмиз.

Миришкор тумани тиббиёт бирлашмасидаги қуйи бўғин жойлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммолар ҳал этилишида маҳаллий кенгашдаги депутатлик гуруҳимиз билан самарали ҳамкорлик қиляпти. Мазкур БПТ ташаббуси билан жорий йилда бир қанча тадбирлар, жумладан, бепул тиббий кўриклар ташкил этилди. Кўрик-танловнинг туман босқичида ушбу бошланғич ташкилот ғолиб деб топилди. 

Қарши туманидаги “Бешкент пахта тозалаш” АЖда фаолият юритаётган қуйи бўғин фаоллари туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида бир нечта асосли таклиф билан туман кенгашига чиққани, электорат манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги амалий ишлари учун биринчи ўринга лойиқ кўрилди.

Яккабоғ туманидаги “Яккабоғ геологик экспедицияси”даги таянч тузилманинг аъзолари сони ҳам йил сайин ошиб бормоқда. Маслакдошларимиз партиямиз дастурий ғоя ва мақсадларини тарғиб қилишда жонбозлик кўрсатишяпти.  Обид Соатов етакчилик қилаётган ушбу БПТ партиявий воситалар билан 7 нафар фуқаронинг шикояти ечим топишига кўмаклашди. Мазкур бошланғич ташкилот танловнинг вилоят босқичида иштирок этадиган бўлди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1078
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+