“Knyaz baby” раҳбари тадбиркор хотин-қизларга маҳорат дарси ўтди

29.10.2018, 18:28

“Knyaz baby” раҳбари тадбиркор  хотин-қизларга маҳорат дарси ўтди

Меҳринисо Исроилова Асака туманидаги “Knyaz baby” МЧЖ раҳбари. Ҳозир у раҳбарлик қилаётган корхонада тайёрлаётган чақалоқлар кийими ҳамда юмшоқ ёстиқчалар ички ва ташқи бозорда харидоргир.

Анчадан буён партия Асака туман Кенгашига бир гуруҳ тадбиркор хотин-қизлар маҳорат дарси ташкил этиш юзасидан таклиф беришаётган эди. Шу боис, O’zLiDeP Асака туман Кенгаши томонидан М.Исроилова иштирокида Асака академик лицейида маҳорат дарси ташкил этилди.

Амалий машғулотларда “StartUp” лойиҳаларини муваффақиятли юритиш, фаровон бизнес ва тотув оила сирлари очиб берилгани иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

 – Тикувчилик йўналиши бўйича ўз бизнесимни йўлга қўймоқчиман, – дейди  Мадинахон Бадалова. – Бугунги учрашув тадбиркорликдек мураккаб, айни чоғда  жамиятимиз учун ниҳоятда зарур ва фойдали бўлган соҳанинг сир-асрорларини билиб олишимизда муҳим аҳамият касб этди. Бундай учрашувларни кўпроқ ўтказиш тадбиркор ёшлар сафини янада кенгайтиради.

Тадбирда партияга янги аъзо бўлган иштирокчиларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Бобурмирзо ХОЖИАКБАРОВ,

O‘zLiDeP Асака туман Кенгаши

аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1092
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+