8 кишига кредит олишда ёрдам берган қуйи бўғин “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти” танловининг вилоят босқичида қатнашади
30.10.2018, 09:33
O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши томонидан партия ташкил топганлигининг 15 йиллиги муносабати билан “O‘zLiDeP юксак марраларга чорлайди” кўрик-танлови эълон қилинган эди.
Айни кунларда Косонсой, Наманган ва Янгиқўрғон туманларида танловнинг “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти” йўналиши бўйича ғолиблар аниқланмоқда. “Намматор сервис” корхонаси қошидаги қуйи бўғин танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган бошланғич ташкилотлардан бири.
–“Намматор сервис” МЧЖ қошида 2014 йилда O‘zLiDeP қуйи бўғини ташкил этилган эди, – дейди БПТ етакчиси, халқ ноиби Бахтиёр Бекмирзаев. – Корхона ишчиларининг аксарияти ёшлардан иборат. Ходимлардан 46 нафари партия аъзоларидир. Ўтган йил давомида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ниятида юрган 8 нафар фуқарога имтиёзли кредит ажратишда кўмаклашдик.
Таъкидлаш керак, айни чоғда мазкур корхона фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида 3 гектар майдонда қурилиш ишлари олиб бормоқда. Объект 2019 йилнинг 1 сентябрида фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган. Корхона ишга тушгач, 100 нафар ёш доимий иш билан таъминланади.
Рустамжон ХАКИМОВ,
O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши
бўлим бошлиғи
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
Таълим соҳаси вакиллари партия тарғиботида фаол
09.04.2024, 20:14
-
“Бунёдкор текстилда” қуйи бўғин фаолияти жонланмоқда
08.04.2024, 17:00
-
217 нафар партия аъзоси бўлган корхонадаги қуйи бўғиннинг фаолиятига баҳо берилди
05.04.2024, 12:55
-
Вилоят ҳокими ўринбосарининг ҳисоботи эшитилди
04.04.2024, 11:08
-
Бухоролик маслакдошларимиз сафи тобора кенгайиб бормоқда
02.04.2024, 16:54
Фикрингизни қолдиринг