Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари

01.12.2017, 16:36

Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан “Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари ва уларнинг олдини олиш” мавзуси бўйича Жалақудуқ агросаноат касб-ҳунар коллежида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда O’zLiDeP вилоят Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари Хуршидахон Халилова, Андижон туман тиббиёт бирлашмаси гинекологи Хуморхон Бакирова, ФХДЁ туман бўлими раиси Мансурбек Абдуҳолиқов ва туман ҳокимлиги бош мутахаcсиси Шаҳзодбек Ўктамжоновлар иштирок этди.

Тадбир доирасида ёшларга эрта ва қариндошлар ўртасидаги  никоҳнинг салбий оқибатлари тушинтирилди ва ўқувчи-ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

– Бугун маҳаллаларимиздаги оилавий ажримларнинг асосий сабабларидан бири ҳам эрта қурилган никоҳлардир, – дейди “Бойчеки” МФЙ маслаҳатчиси Зулфия Мамадалиева. – Бу тадбирда кўтарилган мавзуни биз ҳам ўз навбатида аҳоли орасида кенгроқ ёритишимиз кераклигини янада теранроқ англадик.

Шунингдек, йиғилиш давомида мутасаддиларга, мавзу доирасида вилоятдаги меҳрибонлик масканларига ва мурувват уйларига ташрифлар уюштириш орқали эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатларини атрофлича очиб бериш таклифлари берилди.

О’zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    120
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш