“Наманган-автотеххизмат”да БПТ тузилди

30.10.2018, 09:39

“Наманган-автотеххизмат”да  БПТ тузилди

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши томонидан “Наманган –автотеххизмат” МЧЖда “Юрт равнақи, аҳоли фаровонлигини ошириш устувор вазифамиздир” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Партиянинг 15 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбирда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури мазмун-моҳияти, тадбиркорларликнинг сир асрорлари, тадбиркорликни бошлаш бўйича маслаҳат ва тавсиялар берилди.

–“GM Uzbekiston” автомобиллари олди-сотдиси ва уларга техник хизмат кўрсатамиз, – дейди “Наманган-автотеххизмат” МЧЖ директори Зохиджон Камолов. – Шу кунга қадар 257 та автомобил ўз эгаларига етказиб берилган бўлса, яна фуқаролар билан 442 та шартнома имзоладик. Ҳозирда корхонамизда 160 дан ортиқ ишчи меҳнат қилмоқда. 

Тадбирда корхона ишчи-хизматчиларидан 20 нафарига партия аъзолик гувоҳномаси топширилиб, “Наманган-автотеххизмат” МЧЖ қошида партия  БПТ тузилди.

Рустамжон ҲАКИМОВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши бўлим бошлиғи

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ #uzlidep15
  • Кўрилди
    1312
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+