Ёшлар – келажагимиз пойдевори

30.10.2018, 09:53

Ёшлар – келажагимиз пойдевори

O‘zLiDeP Янгийўл шаҳар Кенгаши партия ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан шу мавзуда тадбир ташкил этди.

Тадбирда Халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, партия “Ёшлар қаноти” аъзолари, тадбиркор ва ишбилармонлар ҳамда ўқувчи-ёшлар қатнашди.

– Дастлаб 2 нафар ишчи-ходим билан фаолият бошлаган эдик, – дейди “Сабина Назар Кутюр” МЧЖ раҳбари Сабина Абдуназарова. – Ҳозирга келиб, уларнинг сони 40 нафардан ошди. Лойиҳаларимизни ҳаётга татбиқ этиш ва фаолиятимни кенгайтиришда O‘zLiDeP яқиндан кўмак бериб келяпти. Шу кунларда ҳам партия кўмагида имтиёзли кредит олиб, янги иш ўринлари яратиш ниятида юрибмиз.   

Тадбирда шунингдек, “Yoshlar - kelajagimiz” ва “Ҳар бир оила – тадбиркор” Дастурлари доирасида ёшларга берилаётган имтиёз ва имкониятлар ҳақида кенгроқ маълумотлар берилди.

O‘zLiDeP Тошкент вилоят

Кенгаши матбуот хизмат

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1381
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+