Булунғурнинг “Энг фаол депутат”и ва “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти” аниқланди

30.10.2018, 10:02

Булунғурнинг “Энг фаол депутат”и ва “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти” аниқланди

Булунғурда “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги энг фаол депутат” ҳамда “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти” танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олган Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари З.Алиқулова кейингги йилларда маҳаллий Кенгашлардаги депутатларнинг фаоллиги сезиларли даражада ошганини таъкидлади.

 – Партиямиз ташкил этилганининг 15 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтаётган мазкур танлов фаолиятимизни сарҳисоб қилиш баробарида хато ва камчиликларимизни бартараф этиш учун муҳим омилдир, – дейди O‘zLiDeP Булунғир туман  Кенгаши аппарати раҳбари А.Тураев. –  Учрашув давомида ўтган давр мобайнида йўл қўйилган камчиликлардан тегишли хулоса чиқарган ҳолда, галдаги вазифаларни белгилаб олдик.

Танловда O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Алиқул Аҳмедов “Энг фаол депутат”, “Чўянтепа” МТП қошидаги БПТ эса “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти” деб топилди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1237
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб2018-10-30 12:21:53

Партиямиз ташаббуси билан жойларда утказилаетган “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги энг фаол депутат” ҳамда “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти” танловининг туман босқичлари голибларини табриклаймиз. Танловнинг Республика боскичларида хам голиб булишини тилаймиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+