Янги вазирлик вазифалари O’zLiDeP мақсадлари билан уйғун ва ҳамоҳанг

01.12.2017, 17:07

Янги вазирлик вазифалари O’zLiDeP мақсадлари билан уйғун ва ҳамоҳанг

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида аҳоли фаровонлигини тубдан ошириш ва турмуш сифатини яхшилаш, жамият ва давлатни ҳар томонлама ҳамда жадал ривожлантириш, мамлакатни модернизация қилиш ва ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича аниқ мақсадлар белгилаб олинди. 

Давлатимиз раҳбарининг қабул қилаётган қарор ва фармонлари кейинги беш йилликдаги тараққиёт дастуримизда белгиланган мақсад-вазифаларни рўёбига хизмат қилади. Жумладан, яқинда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони ҳам. Фармон инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни кенг жорий этиш борасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясининг мантиқий давомидир.

Фармон билан стратегик режалаштириш тизимини яратиш, давлат бошқарувининг инновацион шаклларини амалга киритиш, фан ва инновация фаолиятини ривожлантиришнинг замонавий инфратузилмасини шакллантириш, инвестицияларни кенг жалб қилиш, ҳуқуқий базани такомиллаштириш, илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, ижтимоий ва иқтисодий ҳаётнинг долзарб соҳаларига илғор технологияларни фаол жорий этиш каби мамлакатимиз инновацион ривожланишининг асосий йўналишлари белгиланди.

Фармон мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ташкил этилди ҳамда унинг давлат ва жамият қурилиши, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий ривожланиш, илғор технологияларни жорий этиш, шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳаларидаги фаолиятининг асосий йўналишлари назарда белгилаб қўйилди. Вазирлик Ўзбекистон Республикасининг инновацион ва илмий-техник ривожланиши соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади. Вазирлик давлат илмий-техникавий дастурлари ва лойиҳаларининг ягона буюртмачиси бўлади, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этиш бўйича давлат бошқарув органлари, илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлил муассасалари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради.

Фаолиятда бир-бирини такрорлашни истисно этиш, ягона ёндашувларни таъминлаш мақсадида 2018 йил 1 январдан бошлаб Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси, Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси ҳузуридаги Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси, шунингдек, Фан ва технологиялар агентлиги тугатилмоқда.

Шуни мамнуният билан қайд этиш керакки, янги тузилаётган вазирликнинг вазифалари O’zLiDeP сайловолди Дастуридаги мақсад-вазифаларга уйғун ва ҳамоҳанг. Зотан, партиямиз ҳам мамлакатимизни инновацион ривожлантириш йўналашида илмий техник марказлар билан ҳамкорликда ишлашнинг ўзининг устувор вазифаси деб билади. Бу йўналишда партиянинг ўнга яқин лойиҳалари ҳаётга жорий этилган. Мазкур лойиҳалар доирасида ҳар йили ўнлаб инновацион ғоя эгалари рағбатлантирилмоқда.

Меҳритдин Мухаммадиев,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги  

O’zLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    1296
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+