Жомбойдаги тарафдорларимиз сони 10 нафарга кўпайди

31.10.2018, 11:25

Жомбойдаги тарафдорларимиз  сони 10 нафарга кўпайди

O‘zLiDeP Жомбой туман Кенгаши партия ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан “Юксак мақсадлар рўёби – O‘zLiDeP билан” шиори остида тарғибот тадбири ташкил этди.  

Тадбирда сўз олган партия туман Кенгаши аппарат раҳбари Зебо Юсупова партиянинг дастурий мақсад ва ғоялари, ўтган 15 йил давомида O‘zLiDeP томонидан амалга оширилган ишлар, ютуқлар ва галдаги вазифаларга тўхталиб ўтди.

– Ўтган давр мобайнида юртимизда тадбиркорларнинг сафи кенгайиши, кичик ва ўрта бизнеснинг ривожланиши  эвазига  юртимиз иқтисодиёти барқарорлашди, – дейди З.Юсупова. – Бугун мамлакатимизда тадбиркорликни янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар O‘zLiDePнинг дастурий мақсад ва ғоялари билан ҳамоҳангдир. Биз партия фаоллари бу билан фахрланган ҳолда, давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган қарор ва фармонлар тарғиботини кучайтиришдан манфаатдормиз.

Тадбирда партия сафига кириш истагини билдирган 10 нафардан ортиқ ёшларга партия аъзолик гувоҳномаси топширилди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP  Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    454
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+