“O‘zLiDeP раҳбарининг таклифлари даромадларимизни янада кўпайтиради”, дейишмоқда Фарғонадаги “Oseana textile” қўшма корхонаси ходимлари

31.10.2018, 15:12

“O‘zLiDeP раҳбарининг таклифлари даромадларимизни янада кўпайтиради”, дейишмоқда Фарғонадаги “Oseana textile”  қўшма корхонаси ходимлари

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Актам Хаитов партия ходимлари, тадбиркор ва фермерлар билан юзма-юз мулоқот қилиш мақсадида Фарғона туманида бўлди.

Актам Хаитов тумандаги “Oseana textile” қўшма корхонасида очиқ мулоқот ўтказди. Тадбирда қўшма корхона ишчи-ходимлари, университет талабалари, “Мадад инвест банк” ходимлари ва журналистлар иштирок этди.

 

O‘zLiDeP раҳбари учрашувда партия мақсад-вазифалари хусусида сўз юритиб, тадбиркор ва фермерлар нафақат ўз оиласини балки мамлакатни ҳам бой қилишда ҳисса қўшиши кераклигини таъкидлади. Вилоятдаги ер ресурслари ва инфратузилмани инобатга олган ҳолда, асаларичилик ва балиқчиликни ривожлантириш истиқболлари ҳақида сўз юритди.

– Корхонамиз 2016 йилда 100 нафар ишчи-ходим билан фаолият бошлаган эди, – дейди қўшма корхона раҳбари Фарҳод Саримсаков. – Бугунги кунда ишчиларимиз сони 150 нафардан ортди. Пахта толасидан сифатли калава ип тайёрлаб Россия, Украина, Польша, Чехия давлатларига экспорт қиляпмиз. Бугун O‘zLiDeP раҳбари томонидан фаолиятимизни ривожлантириш бўйича берган таклиф-тавсиялари даромадларимизни янада кўпайтиришига ишонамиз. 

Партия раҳбари тадбир давомида “Обод қишлоқ”, “Ҳар бир оила – тадбиркор” ҳамда “Yoshlar - kelajagimiz” Давлат дастурларига алоҳида тўхталди. Қува туманида томорқачилар учун ташкил этилган 395 гектар ер майдонидан иборат илмий-амалий марказ деҳқон ва фермерлар учун катта имконият эканини таъкидлади.  

Учрашув давомида O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши ташаббуси билан Фарғона туманида ташкил қилинган малиначилик кластери ва балиқчиликни ривожлантиришга қаратилган китоб тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.   Тадбир сўнггида А.Хаитов “Мадад инвест банк” ходимларига партия аъзолик гувоҳномаларини топширди.

O‘zLiDeP Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1701
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+