“Партиянинг нуфузи лидерларга боғлиқ”, дейишмоқда наманганлик маслакдошларимиз

31.10.2018, 15:38

“Партиянинг нуфузи лидерларга боғлиқ”,  дейишмоқда наманганлик маслакдошларимиз

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши қошидаги сиёсий таълим маркази Янгиқўрғон туманидаги партия лидерлари учун ўқув-семинар ташкил этди.

Семинарда партиянинг мақсад ва вазифалари, лидерлик қобилияти ва масъулиятлари ҳақида атрофлича тушунчалар берилди.

–Сиёсий партиянинг электорат вакиллари орасида обрў-эътиборга эга бўлиши, сиёсий жабҳалардаги муваффақияти кўп жиҳатдан лидерларга, уларнинг билим савиясига боғлиқ, – дейди Ҳусанбой Содиқов. – Шу боис, партия лидерларининг сиёсий билим ва малакасини оширишда бу каби ўқувларнинг аҳамияти юқори, деб ҳисоблайман.

Семинар якунида партия ташкил топганининг 15 йиллигига тайёргарлик кўриш, байрамолди тарғибот тадбирларини юқори савияда  ўтказиш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди.                                                                                                   

Р.МИРАЗИМОВ,

 O‘zLiDeP Янгиқўрғон туман

Кенгаши аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
#uzlidep15
  • Кўрилди
    1134
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+