Хўжаободлик маслакдошларимиз сони 15 нафарга кўпайди

31.10.2018, 17:18

Хўжаободлик маслакдошларимиз  сони 15 нафарга кўпайди

O‘zLiDeP  Хўжаобод туман Кенгаши партия ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан “Дилкушод Агро Лидер” фермер хўжалигида “Биргаликда биз кучмиз” шиори остида байрам тадбири ташкил этди.   

Тадбирда партия туман Кенгаши олдидаги долзарб вазифалар, электоратимиз вакиллари бўлган тадбиркор ва ишбилармонлар фаолиятидаги оғриқли нуқталар, муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақида сўз борди.

–Бугунги тадбир сарҳисоб тадбири бўлди, – дейди O‘zLiDeP  Хўжаобод туман Кенгаши аппарат раҳбари Баҳодир Сайдолимов. – Сабаби, ҳозирга қадар олдимизга қўйилган вазифалар ижроси қай даражада тўлиқ адо этилгани ҳисоботларда, амалий натижаларимизда кўринди. Йўл қўйилган камчиликларимиз эса кейинги фаолиятимиз учун тажрибага айланди. Тўғри, партия аъзолари сони, БПТлар фаолияти юзасидан камчиликларимиз бор, уларни тўғрилашга ҳаракат қиляпмиз.

Тадбир давомида партия тизимида самарали меҳнат қилиб, нафақага чиққан сафдошлар эъзозланиб, бир гуруҳ тадбиркор ва туманнинг мутасадди идоралар раҳбарлари партия аъзолигига қабул қилинди.

Тадбир якунида O‘zLiDeP туман Кенгаши томонидан байрам дастурхони ёзилиб, фахрий сафдошлар партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Муяссархон УМУРЗАҚОВА,

O‘zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ #uzlidep15
  • Кўрилди
    1222
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-11-01 10:40:27

Партиямиз катори кун кундан фидойи ва жонкуёр инсонлар билан тулишиб бораетганлиги бизни кувонтиради. Бу халкимизнинг дунё караши узгариб, сиёсий ва хукукий билим даражаси мутсахкамланиб бораетганлигидан дарак. Хамма софдошларимизга омадлар яр булишини тилаймиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+