O‘zLiDeP депутатлари миришкорлик Б.Чориев уйини таъмирлашда кўмаклашди

01.11.2018, 12:40

O‘zLiDeP депутатлари миришкорлик Б.Чориев уйини  таъмирлашда кўмаклашди

Бундан икки ҳафта аввал “Обод” қишлоғида яшовчи Бахриддин Чориев O‘zLiDeP Миришкор туман Кенгашига яшаб турган уйининг том қисмини ёпишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.

Мурожаатдан сўнг, партия туман Кенгаши ходимлари ва Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоларидан иборат ишчи гуруҳ Б.Чориев хонадонига бориб, муаммо билан яқиндан танишди.

–Уч нафар фарзандим бор, – дейди Б.Чориев. – Доимий иш жойига эга эмасман. Мавсумий иш билан шуғулланаман. Яшаб турган уйимиз анчадан буён таъмирталаб ҳолатга келиб қолган. Том қисмида ёриқлар борлиги сабабли чакки ўтади. Шу боис, партия туман Кенгашидан кўмак сўрадим.

Партия ходимлари саъй-ҳаракати билан Р.Ғойипов массивидаги “Шоҳмансур обод” ва “Шоҳруҳ Элита” фермер хўжаликлари ҳомийлигида фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилди.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати 

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1131
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+