“Тадбиркор аёлларнинг муаммоларини ўрганиш гуруҳи” ташаббуси билан Жасура Ниёзова оилавий тадбиркорликни йўлга қўйди

01.11.2018, 14:36

“Тадбиркор аёлларнинг муаммоларини ўрганиш гуруҳи” ташаббуси билан Жасура Ниёзова  оилавий тадбиркорликни йўлга қўйди

Жасура Ниёзова “УзДонгВон Ко” корхонасида ёшлар етакчиси вазифасида фаолият юритади. Тадбиркорликка иштиёқи баланд. Оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш мақсадида аллақачон бизнес режа ҳам тайёрлаб қўйган. Бироқ унга кейинги қадамлар учун йўл-йўриқ, маслаҳат, бироз суянч керак.

O‘zLiDeP ташкил этилганининг 15 йиллиги муносабати билан у фаолият юритаётган “УзДонгВон Ко” корхонасида “Тадбиркор аёлларнинг муаммоларини ўрганиш гуруҳи” томонидан ташкил этилган “Оилавий тадбиркорлик билан фаровон ҳаёт сари” мавзусида семинар унинг учун қулай имконият бўлди.

Семинар давомида Жасуранинг мақсадини тинглаган, бизнес лойиҳаси билан танишиб чиққан мутасаддилар уни қўллаб-қувватладилар. Эндиликда тадбиркор қиз “Микрокредитбанк”нинг туман филиалидан ажратиладиган имтиёзли кредит ва ўз маблағи ҳисобига оилавий тадбиркорликни бошлаш арафасида.

Семинарда Жасура сингари ишбилармонлик муҳитида ўз ўрнини топишга интилаётган О.Юсупова, М.Бакирова, М. Холмирзаева, М.Ўсарова ва Н.Қаюмоваларнинг ҳам имтиёзли кредит олиш юзасидан берган саволларига батафсил жавоб берилди.

Тадбирда шунингдек партия “Аёллар қаноти”нинг “Замонавий бунёдкор аёл – O‘zLiDePни танлайди”, “Соғлом оила – мустаҳкам оила”, “Фаровон аёл” ва “Бунёдкор аёллар” лойиҳалари ҳамда “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови ҳақида иштирокчиларга атрофлича маълумотлар берилди.

Тадбир сўнггида қатнашчилар орасида қатъиятли, шижоатли, изланувчан ёшларнинг бир гуруҳи истиқболли кадрлар заҳирасига олинди.

                            Бобурмирзо ҲОЖИАКБАРОВ,

 O‘zLiDeP Асака туман Кенгаши

аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1165
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+