Қашқадарёлик депутатларимиз вилоят МТМ бошқармаси бошлиғи ўринбосари ҳисоботини эшитди

01.11.2018, 16:12

Қашқадарёлик депутатларимиз вилоят МТМ бошқармаси бошлиғи ўринбосари ҳисоботини эшитди

Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда депутатлар вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Раҳимовнинг ҳисоботини тинглади.

Таъкидланганидек, вилоятда мактабгача таълим ёшидаги болалар (3 – 7 ёш) сони 241 843 нафарни ташкил этади. Мактабгача таълим муассасаларида 67 035 нафар бола (27.7 фоиз) қамраб олинган бўлиб, шундан 61 045 нафар бола давлат, 5 990 нафари эса нодавлат МТМда тарбияланмоқда.

– Янги ташкил этилган давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳисобидан қўшимча 1126 та иш ўрни яратилди, – дейди  А.Раҳимов. – Жорий йил охиригача яна 295 та нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил қилиш режалаштирилган. Жумладан, давлат томонидан берилган имтиёз ва аҳоли талабига кўра, Деҳқонобод, Яккабоғ, Китоб, Қамаши, Чироқчи туманларида 2 тадан, Косонда 4 та ва Шаҳрисабз туманида 7 та нодавлат МТМни қўшимча ташкил этиш режаси белгиланиб, бу борада жадал ишлар олиб борилмоқда.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят

 Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1299
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши 2018-11-01 17:42:09

Депутатлар тамонидан корхона ва ташкилотлар рахбарларини хисоботини эшитиш билан биргаликда купчилик муоммали масалалар хал килинишига асос булади. Бир тамондан туман ва шахарлардаги ижтимоий ва иктисодий ривожланишдаги узгаришлар ва амлий ишлар тугрисида маълумотларга эга булиш ва албатта тадбиркорлик йуналишидаги тусикларга амалий ердам килинади


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+