O‘zLiDeP кўмагида 15 нафар ёш “Муҳаммадали ҳамкор бизнес”да иш бошлади

01.11.2018, 16:22

O‘zLiDeP кўмагида 15 нафар ёш “Муҳаммадали ҳамкор бизнес”да иш бошлади

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши Учқўрғон туманидаги  “Муҳаммадали ҳамкор бизнес” корхонасида O‘zLiDeP ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан “Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан!” лойиҳаси доирасида ёшлар форумини ташкил этди.

Унда партия вилоят, туман Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, тадбиркор ва фермерлар ҳамда уюшмаган ёшлар иштирок этди.

Форум давомида иштирокчилар корхона фаолияти, ишлаб чиқариш жараёни, ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

– Корхонамиз 2017 йилда фаолият бошлаган, – дейди “Муҳаммадали ҳамкор бизнес” бош технологи Ҳасанбой Бурҳонов. – Айни чоғда корхонамизда 100 дан ортиқ ёшлар меҳнат қилмоқда. Ҳозирда 500 гектар ер майдонида кластер усулида консерва ва томат маҳсулотларини ишлаб чиқаряпмиз. 2019 йилда эса кўшимча цехлар очилиш ҳисобига яна 100 та янги иш ўрни яратмоқчимиз.

– Шу йил касб-ҳунар коллежини тамомладим, – дейди Азизбек Араббоев. – Лекин ҳозирга қадар ўз мутахасислигим бўйича иш тополмаётган эдим. Партиянинг мазкур лойиҳасида иштирок этиб,  “Муҳаммадали ҳамкор бизнес” корхонасига синов муддати билан ишга қабул қилиндим. Бунинг учун форум ташкилотчиларидан миннатдорман.

Форум якунида Азизбек сингари 15 нафар ёш “Муҳаммадали ҳамкор бизнес”га ишга жойлашди.

Рустамжон ҲАКИМОВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1247
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+