“Ёш оилалар бандлигини таъминлашда ҳаммамиз бир ёқадан бош чиқаришимиз лозим”, дейишмоқда самарқандлик фаолларимиз

01.11.2018, 18:04

“Ёш оилалар бандлигини таъминлашда ҳаммамиз бир ёқадан бош чиқаришимиз лозим”,  дейишмоқда самарқандлик фаолларимиз

O‘zLiDeP  Нуробод туман Кенгаши ва туман “Оила” илмий амалий маркази ҳамкорлигида партия ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан “Ёш оилаларда бизнесни йўлга қўйиш бўйича фаол тадбиркорлар тажрибасидан фойдаланиш” мавзуида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда  партия дастури ва Сайловолди платформасида белгиланган ғоя, мақсад ва вазифалар, шунингдек, O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” томонидан амалга ошириб келинаётган турли лойиҳалар мазмун-моҳияти тарғиб қилинди.

– Аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, одамларнинг харид имкониятини яхшилаш борасида қилинаётган саъй-ҳаракатлар мамлакатимиз тараққиёти учун хизмат қилади, – дейди O‘zLiDeP Нуробод туман Кенгаши аппарат раҳбари М.Усанова. – Бундай эзгу мақсад йўлида барча даражадаги партия ташкилотлари ва O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам бир ёқадан бош чиқариши лозим. Хусусан, янги иш ўринлари яратиш ва ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича қабул қилинган давлат дастурлари ижроси устидан самарали партиявий назоратни ўрнатиш – биринчи галдаги вазифамиздир. 

Тадбирда эндигина оила қурган ёшларга тажрибали тадбиркорлар ўз тажрибалари ҳақида гапириб беришди.

Марҳабо ЧЎЛИЕВА, 

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1231
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+