O‘zLiDeP депутати кўмагида ўқувчиларнинг мактабга бепул келиб кетиши учун “Дамас” автомашинаси ажратилди

02.11.2018, 10:25

O‘zLiDeP депутати кўмагида ўқувчиларнинг мактабга бепул келиб кетиши учун “Дамас” автомашинаси ажратилди

Умаржон Абдуллаев Халқ депутатлари Улуғнор туман Кенгашига тумандаги 21-сайлов округидан сайланган. Чекка чўл зонаси ҳисобланган мазкур туманнинг муаммолари етарлича. Масалан, “Учкўприк” маҳалласидаги 8-мактабгача таълим муассасаси фаолияти бир неча йил муқаддам тўхтаб қолган эди. Ҳудуд аҳолиси учун эса бундай маскан жуда зарур. Умаржон Абдуллаев депутат бўлиб сайланганининг илк давридаёқ шу масалага алоҳида эътибор қаратди. Унинг ташаббуси билан ҳозирда муассаса фаолияти тикланган, ота-оналар хурсанд.

– Депутатни халқ ишонч билдириб, сайлайди, – дейди У.Абдуллаев. – Шундай экан, кунни кун, туни тун демай халқ манфаати йўлида хизмат қилишимиз керак. Қачонки, биз яхши ишласак, муаммоларни жойида ҳал этсак, одамлар биздан ҳам, давлатдан ҳам рози бўлади. Шу боис, кўпроқ жойларга тушиб, одамлар билан мулоқот қилишимиз, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топишимиз даркор.  

Дарвоқе, O‘zLiDeP депутати Избоскан, Жалақудуқ, Оқбош ва Такали қишлоқларида яшовчи 144 нафар ўқувчи муаммосини ҳал этишда ҳам бош-қош бўлган. Гап шундаки, муаммо ҳал этилмасдан олдин улар туман марказидаги 21-мактабга қатнаб ўқишар эди. Йўл эса жуда олис. Шу боис, халқ ноиби мазкур масала юзасидан туман ҳокимига сўров юборди. Орадан кўп вақт ўтмай, муаммо ҳал бўлди. Ўқувчиларни мактабга бепул келиб кетиши учун “Дамас” автомашинаси ажратилди.

Зилола РАҲМОНОВА,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1235
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши 2018-11-02 11:16:44

Партиямиз тамонидан курсатилган амалий ердамини барчага намуна килса арзийди. Рахмат Умаржон ака!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+