O‘zLiDeP ташкил топганининг 15 йиллиги олдидан тажрибали томорқачилар билан учрашяпти

02.11.2018, 12:02

O‘zLiDeP ташкил топганининг 15 йиллиги олдидан тажрибали томорқачилар билан учрашяпти

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши партия ташкил топганининг 15 йиллигига бағишлаб тадбиркорлик ва томарқачиликда катта ютуқларга эришган тажрибали деҳқонлар билан учрашяпти. Ана шундай тадбирлардан бири Каттақўрғон тумани “Кичиккўрпа” маҳалласида бўлиб ўтди. Тадбирда шу қишлоқда яшовчи 80 ёшли Зубайдулла Мирзаев ҳам иштирок этди. Отахон қарийб 65 йилдан буён деҳқончилик билан шуғулланади. Ҳозир у 12 сотих ердан йилига 100 млн. даромад оляпти.   

– Томорқамдан йилига 4 марта ҳосил оламан, – дейди Зубайдулла ота.– Гилосларнинг ҳосилини ҳам қўшиб ҳисобласангиз, 5 марта. 12 сотих томорқамга 5х5 оралиғида гилос экканман. Гилосзор орасидаги майдонда йилига 2 маротаба бодринг, икки маротаба редиска етиштираман. Боиси, томорқада ишлаш нафақат даромад келтиради, шу билан бирга рўзғорингизни обод қилади.

Тўғриси, отахонни кўрсангиз сира ҳам 80 ёшда деб ўйламайсиз. Чунки у киши ҳозир ҳам меҳнат қилишдан чарчамайди, набираларига деҳқончиликнинг сир-асрорларини ўргатади. Энг муҳими, маслаҳат сўраб келган деҳқонлардан ҳам ёрдамини  аямайди.

“Кичиккўрпа” қишлоғида яшовчи Манзура Хакимова ҳам деҳқончилик сирларини Зубайдулла отадан ўрганган.

– “Кичиккўрпа”ликлар деҳқончиликда Зубайдулла отадан маслаҳат олади, – дейди Манзура опа. – Биз ҳам кўп йиллардан буён томорқада ишлаб, яхши даромад оляпмиз. Шунинг орқасидан уй-жой қилдик, машина олдик. Очиғи, бугун қишлоғимизда хорижда ишлайдиган одамнинг ўзи  йўқ. Ҳамма томорқадан яхши даромад топяпти.

O‘zLiDePнинг тажрибали томарқачилар билан учрашувлари вилоятнинг барча туманларида давом этмоқда.  

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

 Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
#uzlidep15
  • Кўрилди
    1180
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+