Булунғурлик маслакдошларимиз сони 20 нафарга кўпайди

02.11.2018, 16:58

Булунғурлик маслакдошларимиз  сони 20 нафарга кўпайди

O‘zLiDeP Булунғур туман Кенгаши партия ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан “Юксак мақсадлар рўёби – O‘zLiDeP билан” шиори остида тарғибот тадбири ташкил этди.

 Тадбирда сўз олган O‘zLiDeP туман Кенгаши раиси Х.Эронов партиянинг сиёсий ташкилот сифатида мулкдорлар қатлами, кичик бизнес, фермерлик ва деҳқон хўжаликлари вакиллари, ишлаб чиқаришнинг юқори малакали мутахассислари ва бошқарув ходимлари, ишбилармонлар манфаатларини ҳимоя қилишини таъкидлади.

– Партиямиз мамлакатимизда тадбиркорлиги, ташаббускорлиги, ўз ишини ташкил қилиш, ғоя ва лойиҳаларини амалга ошириш эвазига шахсий, оилавий фаровонликка ҳамда жамият фаровонлигига интилувчи барча фуқароларни бирлаштиради, – дейди Х.Эронов. – Буни аъзоларимиз сафи кундан-кунга кўпайиб бораётганидан ҳам сезиш қийин эмас. Бугун ҳам аъзоларимиз сафи яна 20 нафарга кўпайди.   

Тадбирда партия ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган танлов ва акциялар ғолиблари аниқланди.

Якуний натижаларга кўра, “Энг фаол фермер” номинацияси бўйича Ҳасан Қаюмов, “Энг фаол томорқачи” номинацияси бўйича Абдусаттор Муродов, “Энг фаол  ижодкор” номинацияси бўйича Нигора Умматова, “Энг фаол нуроний” номинацияси бўйича  Жамол Идибоев ғолиб деб топилди.

Ғуломжон МУХТОРОВ,

Халқ депутатлари Булунғур туман

Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик

гуруҳи ижрочи котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ #uzlidep15
  • Кўрилди
    1171
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+