“Agromir Juice” МЧЖ Самарқанд туманининг энг намунали қуйи бўғини деб топилди

03.11.2018, 19:31

“Agromir Juice” МЧЖ Самарқанд туманининг энг намунали қуйи бўғини деб топилди

Айни пайтда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Самарқанд вилоятида бўлиб турибди. Ана шу ташриф доирасида Самарқанд туманидаги “Agromir Juice” МЧЖ қўшма корхонасида партиянинг 15 йиллиги муносабати билан тарғибот тадбири ташкил этилди.

Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда партия фаоллари иштирок этган мазкур тадбирда дастлаб O‘zLiDeP Самарқанд туман Кенгашининг ўтган даврдаги айниқса сўнгги икки йилдаги фаолияти сарҳисоб қилинди, шунингдек, туман Кенгаши олдида турган галдаги муҳим вазифалар кўриб чиқилди. Тадбирда партия туман Кенгаши фаолиятини янада жонлантиришга қаратилган зарур таклиф ва тавсиялар билдирилди. Улар умумлаштирилиб, вилоят Кенгашига тақдим этилди.

Шунингдек, ушбу тадбир доирасида партиянинг “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти” Республика кўрик танлови доирасида O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан эълон қилинган “Аъзолик бадалини мунтазам тўлаб келаётган бошланғич партия ташкилоти” номинацияси бўйича “Agromir Juice” МЧЖ ғолиб деб топилди ва партиянинг махсус дипломи ҳамда тарғибот материаллари билан тақдирланди.

Маълумот ўрнида қайд этиб ўтиш жоизки, “Agromir Juice” МЧЖ бошланғич партия ташкилоти 2006 йилда ташкил топган бўлиб, дастлаб партия аъзолари сони 10 нафарни ташкил этган бўлса, бугунга келиб уларнинг сони 82 нафарга етди.

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1296
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+