O‘zLiDeP фаоли инновацион мебель ишлаб чиқаришга қўл урди

03.11.2018, 19:47

O‘zLiDeP фаоли инновацион мебель ишлаб чиқаришга қўл урди

Партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Хаитовнинг Самарқанд вилоятига ташрифи доирасида “MONDELUX” мебел ишлаб чиқариш корхонасида ҳам  тадбир уюштирилди.

- O‘zLiDePнинг 15 йиллиги арафасида туман (шаҳар), вилоят даражасида ўтказилаётган тадбирлардан кўзланган мақсад партия фаоллари, юртдошларимизни кенг жалб қилган ҳолда ўтган даврдаги фаолиятимизни қуйи бўғин даражасигача сарҳисоб қилиш, кейинги режаларни белгилаб олишдан иборатдир. Бу биз учун қулай имконият десак тўғрироқ бўлади. Шунинг учун ушбу сана арафасида барча туманларда, чекка қишлоқлардан тортиб, вилоятлар марказларида аввало партия фаолиятига сарҳисоб ва келгусидаги муҳим вазифаларни белгилаб олиш нуқтаи назаридан ёндашиш, қилинган ишларга холисона баҳо беришга интилаяпмиз, - деди O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси сектор мудири А.Музаффаров.

Тадбирда партия фаолиятини янада яхшилашга доир амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Таъкидланганидек, қачонки, партиянинг қуйи тузилмаларида иш тўғри йўлга қўйилса, белгиланган вазифалар ижроси шунчалик сифатли ва аниқ амалга ошади, партия аҳоли орасига чуқурроқ кириб боради. Бу эса жойларда O‘zLiDeP тарафдорлари ва хайрихоҳолари кўпайишига, аъзолар сафи кенгайишига хизмат қилади. 

Шунингдек,  тадбир давомида “MONDELUX” мебель ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари Фарҳод Раҳматов ўзининг янги лойиҳаси билан ўртоқлашди. Маълум бўлишича тадбиркор айни пайтда ташландиқ бир жойда инновацион мебел ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона барпо этаяпти. Мақсад соҳага илғор замонавий технологияларни жалб этган ҳолда арзон, сифатли хориж мебелларидан асло қолишмайдиган мебель ишлаб чиқариш ва халқимизга етказишдан иборат.

Қайд этиб ўтиш жоиз,  ушбу корхона фаолият бошлаганига 22 йил бўлди. Ўтган давр мобайнида  корхона  маҳсулотлар нафақат ички балки ташқи бозорда ҳам ўз ўрнини топди. Бугунги кунда 150 дан ортиқ ишчи ходимлар меҳнат қилаётган корхонада ошхона, ётоқхона, офис, мактаб мебель жиҳозларининг 100 дан ортиқ турлари ишлаб чиқарилмоқда.

 Тадбир якунида “MONDELUX” мебель ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари Ф. Раҳматов O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан эълон қилинган “Энг фаол тадбиркор” номинацияси ғолиби сифатида эътироф этилиб, диплом  ва эсдалик совғалари топширилди.

  • Кўрилди
    2138
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+