500 минг долларлик мева–сабзавот экспорт қилган Аҳмаджон Султонов O‘zLiDePнинг энг фаол фермери деб топилди

03.11.2018, 20:06

500 минг долларлик мева–сабзавот экспорт қилган Аҳмаджон Султонов  O‘zLiDePнинг энг фаол фермери деб топилди

O‘zLiDePнинг 15 йиллиги муносабати билан партиянинг Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан  турли номинациялар бўйича танлов ва акциялар эълон қилинган эди. “Аъзам Азамат АГРО” фермер хўжалиги O‘zLiDeP  Самарқанд туман кенгаши томонидан “Энг фаол фермер” номинациясига лойиқ деб топилди.

Бугун  партия  Самарқанд вилоят ва Самарқанд туман Кенгашининг бир гуруҳ фаоллари  ушбу фермер хўжалигига ташриф буюриб, хўжалик раҳбари А.Султоновга партия фахрий ёрлиғини тантанали топширди.

Самарқанд туманидаги чорвачилик, парррандачилик, боғдорчилик, сабзавотчиликка ихтисослашган “Аъзам Азамат АГРО” кўп тармоқли фермер хўжалиги нафақат вилоятимизда балки республикамизда катта салоҳиятга эга.

Ушбу хўжалик 2006  йилда  6 нафар ишчи  билан фаолият бошлаган бўлса, бугунги кунга келиб  бу ерда  60 нафар доимий, 150 га яқин мавсумий ишчи -ходимлар меҳнат қилишмоқда. Фермер хўжалигининг умумий ер майдони  90 гектарни ташкил этиб, 30 гектарида узум, 20 гектарида олма ва шафтоли мевалари, 20 гектарида сабзавотлар ва 20 гектарида чорва моллари учун ем-хашак етиштирилади.

– Кейинги йилларда мамлакатимизда тадбиркорларга жуда катта имкониятлар яратиб берилаяпти. Биргина фермер хўжалигимиз мисолида гапирадиган бўлсам, ўтган 12 йил давомида фаолиятимиз  кенгайиши ҳисобига, 1200 тонна мева ва сабзавот маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган музлатгич корхонаси ташкил қилдик. Хорижий ҳамкорлар билан алоқалар йўлга қўйилди. Бунинг натижасида жорий йилда хорижга 500 минг долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини амалга оширдик. Келажакда бу рақамларни 1500,0 долларга чиқариш ниятимиз бор. Бундан ташқари  хўжалигимиз  қошида 200 ўринга мўлжалланган Кемпинг ва меҳмонхона қуриш ишлари давом этмоқда. Ушбу ишлар якунланса, ишчиларимиз сони янада кўпаяди. Албатта ушбу эришган ютуқларимизда O`zLiDeP Самарқанд тумиан Кенгашининг алоҳида ўрни бор. Партия ҳар қандай масалада доимо кўмакка тайёр,  - дейди фермер хўжалиги раҳбари Аҳмаджон Султонов.

Бахтигул Қаршиева

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Теглар
#uzlidep15
  • Кўрилди
    1218
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+