Самарқандлик 50 нафар ёшлар O‘zLiDeP сафига қабул қилинди
05.11.2018, 09:17
Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалида O‘zLiDeP ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда кейинги йилларда O‘zLiDeP томонидан ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш жараёнига кенг жалб этиш, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар яхши самара бераётгани таъкидланди.
–Мазкур тадбирни айнан ёшлар орасида ўтказилаётганида жуда катта маъно бор. Зеро, ёшлик – куч ғайрат тимсоли. Бу ёшда инсон янги-янги ғоялар қуршовида бўлади, – дейди O‘zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Ҳасан Хўжақулов.– Келажагимиз ёшлар қўлида экан, ана шундай фаол ёшлар ҳисобига сафимизни кенгайтириш келажакда яхши натижа беришига ишонаман.
Тадбир якунида партияга аъзо бўлиш истагини билдирган 50 нафардан ортиқ талаба-ёшлар O‘zLiDeP сафига қабул қилинди.
Бахтигул ҚАРШИЕВА,
O‘zLiDeP Самарқанд вилоят
Кенгаши матбуот котиби
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
16.03.2024, 14:43
-
Депутат талабаларнинг таълим ва иш билан бандлик йўналишидаги муаммолари билан қизиқди
07.03.2024, 10:48
-
Мактаб битирувчилари ёшлар кичик саноат зонаси фаолияти билан танишди
01.03.2024, 22:10
-
Ёшларнинг сиёсий саводхонлиги оширилмоқда
24.02.2024, 13:33
-
Депутатлар ва партия фаоллари ёшлар ҳузурида
24.02.2024, 13:21
Билдирилган фикрлар
ва Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-11-05 15:45:23
Софдошларимиз сони кун кундан ортиб бормокда, бундан хурсандмиз. Барча партиядошларимизни УзЛиДеП нинг 15- йиллиги билан табриклаймиз. Келгуси сайлов даврида хам партиямиз катта катта ютукларни кулга киритади деб умид киламиз
Ю.Салимов O’zLiDeP Косон туман Кенгаши депутатлик гурухи билан ишлаш бўйича ижрочи котиби2018-11-05 10:17:47
O‘zLiDeP ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан ташкил этилаётган тадбирлар мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш жараёнига кенг жалб этиш, фуқароларимизнинг ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар самарасидир.