O‘zLiDeP кўмагида Янгиқўрғонда 5 та иссиқхона барпо этилади

05.11.2018, 15:38

O‘zLiDeP кўмагида Янгиқўрғонда 5 та иссиқхона барпо этилади

O‘zLiDeP Янгиқўрғон туман Кенгаши партия ташкил топганининг
15 йиллиги муносабати билан “Қутлуғтол” МФЙда “Томорқадан унумли фойдаланиш – оила даромадларини оширади” мавзуида давра суҳбати ташкил этди.

Тадбирда сўз олганлар O‘zLiDePнинг томорқачиликни ривожлантиришдаги саъй-ҳаракатлари ва амалий ишлари ҳақида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, O‘zLiDeP туман Кенгаши аппарат раҳбари Р.Миразимов партиянинг 15 йиллигига бағишлаб маҳалла ва ташкилотларда ўтказилаётган акциялар ҳақида гапирди.

–Мулоқот давомида томорқадан унумли фойдаланиш бўйича керакли маълумотларга эга бўлдик, – дейди O‘zLiDeP фаоли О.Мирзаалиев. – Айтмоқчиманки, маҳаллада томорқачиликни ривожлантириш юзасидан тарғиботни янада кучайтириш ва партия фаоллари кўмагида томорқадан фойдаланиш мониторингини йўлга қўйиш лозим. Қолаверса,  томорқадан самарали фойдаланаётган хонадон эгаларини партия томонидан рағбатлантириб борилса кўзланган мақсадга эришилади.

Тадбир якунида маҳалладаги 5 та хонадонда O‘zLiDeP кўмагида иссиқхона ташкил этилиши белгилаб олинди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1288
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+