O‘zLiDeP фаоллари Пекин шаҳридан ахборот берди

02.12.2017, 16:05

O‘zLiDeP фаоллари Пекин шаҳридан ахборот берди

Аввал хабар қилганимиздек, жорий йилнинг 29-ноябрь куни Парламентнинг қуйи палатаси депутатлари, Ўзбекистон Экологик ҳаракати ҳамда сиёсий партиялар вакиллари, хусусан, Ўзбекистон Либерал – демократик партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси масъул ходимларидан иборат бўлган делегация Пекин шаҳрига жўнаб кетган эди.

 Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси ва хорижий давлатларнинг сиёсий партиялари ўртасидаги расмий учрашувларда иштирок этаётган O‘zLiDeP фаолларининг хабар беришича, ҳозирда сиёсий партиялар қурилиши, коррупцияга қарши кураш, кадрларни танлаш ҳамда уларни қайта тайёрлаш масалаларига қаратилган халқаро форум бўлиб ўтмоқда.

Унда таниқли сиёсатчилар ва хорижий мамлакатлардаги сиёсий партиялар вакиллари иштирок этиб, кўтарилган масалалар юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси ва хорижий давлатларнинг сиёсий партиялари ўртасидаги расмий учрашувлар жорий йил 10 декбарига қадар давом этади.

O‘zLiDeP Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1384
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+